currencies image

12 962,01 UZS

8,99

usd

currencies image

13 365,13 UZS

56,88

eur

currencies image

126,02 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларТуристик кластер мақомини олиш учун қандай талаблар мавжуд?

Туристик кластер мақомини олиш учун қандай талаблар мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

16.01.2025

eye

38

Туристик кластер мақомини олиш учун қандай талаблар мавжуд?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги “Туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 915-сонли қарорига кўра, Туристик кластер мақоми Туризм қўмитаси томонидан берилади.

Туристик кластерларни ташкил этиш ва туристик кластер мақомини олиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- туристик кластер фаолияти туроператор — меҳмонхона — транспорт — хизматларини кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинганлиги;

- туристик кластер ҳудудида сиғими камида 40 нафар меҳмон учун мўлжалланган жойлаштириш воситасининг мавжудлиги;

- туристик кластер ҳудудида маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларини (эсдалик совғалари) сотиш шохобчалари (камида битта савдо нуқтаси) мавжудлиги.

Шунингдек, туристик кластер ҳудудида туризмнинг қуйидаги турларидан бири ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлади:

- экологик туризм;

- агротуризм;

- этнографик туризм;

- маданий ва тарихий туризм;

- рекреацион туризм;

- тиббий (соғломлаштириш) туризм;

- туристик кластер ҳудуди ва хизмат кўрсатиш жараёнида туристлар  хавфсизлиги таъминланганлиги;

- туристлар учун қўшимча кўнгилочар шарт-шароитлар (отлар, туялар, транспорт, велосипедлар, қайиқлар, катамаранлар ва бошқалар ижараси) яратилганлиги;

- туристлар томонидан жойлаштириш воситаларидаги жойларни олдиндан банд қилиш ва кўрсатиладиган туристик хизматларга буюртма бериш имкониятининг мавжудлиги.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ етакчи маслаҳатчиси

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 180

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
946

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
882

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
858

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.