currencies image

12 998,91 UZS

13,90

usd

currencies image

13 439,57 UZS

154,61

eur

currencies image

131,29 UZS

1,45

ru



АсосийЯнгиликларУй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи: турар-жойга ким, қачон кириши мумкин? Муҳим 5 қоида

Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи: турар-жойга ким, қачон кириши мумкин? Муҳим 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

04.02.2025

eye

81

Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи: турар-жойга ким, қачон кириши мумкин? Муҳим 5 қоида

Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

1. Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас.

Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

2. Кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими уйга унинг эгаси розилиги билан кириши мумкин

Кўп квартирали уй эгаси уйга хизмат кўрсатувчи ташкилот (ЖЭК) ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакилларини умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш мақсадида уй эгасини олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида кириши мумкин.

Уй эгаси авария ҳолати юзага келганда, аварияни бартараф этиш учун авария-таъмирлаш хизматлари вакилларини уйига дархол киритиши керак.

Уй эгаси йўқлигида аварияни бартараф этиш учун бу жойга кириш ички ишлар органлари ва маҳалла вакиллари иштирокида амалга оширилади.

3. Электр таъминоти ходимларини киритмаслик электрдан узишга олиб келади

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходими гувоҳномасини кўрсатганда, хонадондаги ҳисоблагич кўрсаткичларини ва уланиш схемаларини соат 08-00 дан 20-00 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эгадир.

Ҳисоблагичларни кўздан кечириш учун ходимни уйга қўймаслик далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи далолатнома билан танишиб, уни имзолаши зарур. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этганда, бу ҳақда тегишли белги қўйилади.

Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад этиши, уни электр тармоқлардан узишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор қилинган бўлиши лозим.

4. Газ таъминоти ходимларини киритмаслик электрдан узишга олиб келади

Газдан фойдаланиш ускуналари ва газдан фойдаланиш ҳолатларини кўздан кечириш соат 08:00 дан 20:00 гача амалга оширилади. Кўздан кечириш ва қайта назорат ишларининг натижалари далолатнома асосида расмийлаштирилиши лозим.

Уй эгаси кўздан кечиришга рухсат бермаганида, ушбу ҳолат далолатнома билан расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини истеъмолчига берилади. Бунда газ таъминоти ходими уй эгасини табиий газ тармоғидан узиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Далолатномага имзо қўйишни рад этиш истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва бу ҳақида истеъмолчи дарҳол огоҳлантирилади.

5. ИИВ ходимлари исталган вақтда кириши мумкин, зарур асослар бўлганида

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолларда фуқароларнинг ҳудудига, уйига ва биноларига, ерига, транспортига сутканинг исталган вақтида тўсқинликсиз кириши мумкин:

— содир этилаётган жиноятларга чек қўйиш;

—  жиноятларни содир этаётган шахсларни таъқиб қилиш;

—  жиноятларни содир этаётган шахсларни ушлаш.

6. МИБ ходимлари турар жойни кўздан кечириш учун кириши мумкин

МИБ ходимлари қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга, шу жумладан, турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлганда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш хуқуқига эга.

7. Тинтув ўтказиш суд ажрими асосид амалга оширилади

Суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда тинтув ўтказишга ҳақли.

Тинтув ўтказиш суд ажрими асосид амалга оширилади.

8. Турар жой дахлсизлиги ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд

Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса БҲМнинг 3 дан 1 қисмидан 1 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 050

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 041

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


9-январ 2025, 06:35
828

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


20-январ 2025, 06:34
813

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.