Содда талқин
22.12.2025
29

Маълумки, давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишидаги) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
Ижтимоий ходим ўқувчиларнинг тўгаракларга бўлган қизиқишларини аниқлайди ҳамда тегишли хизматни оилани камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқиладиган индивидуал режага киритади.
Тўгарак тўловларини тўлаш қандай амалга оширилади?
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича бир нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун бир ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошишига йўл қўйилмайди:
7 — 11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан;
12 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан;
15 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан.
Бунда тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг тўгарак харажатлари ушбу оила Камбағал оилалар реестридан чиқарилгандан кейин ҳам тўгарак якунлангунга қадар тўлаб берилади.
Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Педагог ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.