currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларЎтмишимиз ва бугунимиз мужассам: Давлат байроғи ҳурлик рамзидир

Ўтмишимиз ва бугунимиз мужассам: Давлат байроғи ҳурлик рамзидир

Содда талқин

calendar

21.11.2023

eye

489

Ўтмишимиз ва бугунимиз мужассам: Давлат байроғи ҳурлик рамзидир© Фото: Hudud24

Давлатимиз рамзлари ўзида узоқ ўтмишимиз, миллийлигимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни мужассам этганлиги билан бебаҳодир.

Улар халқимизнинг азалий орзуси хисобланган озодлик, ҳурлик, эркинлик каби буюк неъматларнинг рўёби сифатида ҳам кўз олдимизда гавдаланади.

Тинчлик, бағрикенглик, миллатлараро дўслик ва ҳамжиҳатлик миллий байроғимиздаги ранглар уйғунлиги каби бир-бирига ҳамоҳанглик касб этади.

Сабаби юртда тинчлик бўлса, турфа хил миллатлар бир-бири билан аҳил-иноқ яшаса байроғимиз осмонимиз узра мудом ҳилпирайверади.

Байроқ ғурур ва ифтихор рамзи ҳамдир. Жаҳон минбарларида овозимиз, халқаро ареналарда шавкату шонимиз, дунё саҳналарида истъдодимиз билан бирга бўй кўрсатади.

Шуни фахр билан айтамизки, ўтган йиллар давомида қанчадан-қанча спортчиларимиз Олимпиада ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида, кўплаб санъаткорларимиз халқаро саҳналарда Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга эришдилар. Ҳа, байроқ кишига ана шундай ғурур ва ифтихор бағишлайди. Яна бир қувончли жиҳат “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин боʻлган ҳолатлар кенгайди.

Эндиликда байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида, байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.

Миллийлигимиз тимсоли бўлган байроғимизга бўлган ҳурмат, ўзлигимизга, тарихимизга, қолаверса, келажагимизга ҳам бўлган эҳтиромдир.

Ирода Аблакулова,

Жиззах вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси

 

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 338

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


7-май 2025, 10:21
1 212

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.


12-май 2025, 10:58
1 205

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


8-май 2025, 04:36
1 076

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Мавзуга доир янгиликлар: