Ўзбекистон
24.07.2024
163
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида республика ялпи ички маҳсулоти 6,4 фоизга ўсди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 567,4 триллион сўмни (45,2 миллиард доллар) ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023-йил мос давридагидан 6,4 фоизга юқори.
Ярим йил давомида мамлакатда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 3,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 10,1 фоизга ўсди. Шу билан бирга, хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 6,4 фоиз бўлди.
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида республика корхоналари томонидан 370 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари ҳажми 170,3 триллион сўмни ташкил этди.
Агентлик таҳлилига қараганда, дастлабки ярим йилликда республика истеъмол секторидаги инфлятсияц даражаси 5,2 фоиз бўлган. Январ–июнь ойларида мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,7 фоизга арзонлашган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 3,3 фоизга, хизматлар 21,1 фоизга қимматлашган.
Ярим йил давомида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 31,8 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос давридагидан 8,5 фоизга кўпайди. Бунда экспорт ҳажми 13 миллиард долларга, импорт 18,8 миллиард долларига етган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистон ЯИМ илк бор 1,06 квадриллион сўмни (90,9 миллиард доллар) ташкил этганди. Республика ЯИМ ҳажми 2020 йилда 60,2 миллиард доллар, 2021-йилда 69,6 миллиард доллар, 2022 йилда 81,1 миллиард доллар бўлган.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?
Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.