Ўзбекистон
22.01.2025
89
Бор-йўғи беш йилда амалга оширилган ишлар мамлакатимиз нотариуслари фаолияти ҳамда уларни бирлаштириб турган Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаолияти халқаро миқёсда эътироф этилиб келинмоқда. Соҳадаги ишларни сифат жиҳатдан яхшилаб бориш учун халқаро алоқалар ривожлантирилиб, энг илғор хорижий тажрибалар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Ўзбекистон Нотариал палатаси дастлабки 5 йилда ўз олдига қўйилган вазифаларни шараф билан бажарди. Хусусан, ташкил топганига атиги 1 йил тўлганида Нотариал палата Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди. Нотариал палата раиси Д.Ашуров 2023 йил февраль ХНИнинг халқаро нотариал ҳамкорлик комиссия вакили этиб, 2023 йил июль ойида 2024 йил учун Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича Кенгаш президенти этиб, 2023 йил ноябрь ойида ХНИ Бош Кенгаши аъзоси этиб сайланди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан ХНИ аъзоларининг 75 таси, яъни 82% билан Ўзбекистон ўртасида яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган, 15 таси билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди. (Германия, Франция, Украина, Литва, Россия, Белоруссия, Хитой, Монголия, Доминика, Бразилия, Мексика, Португалия, Уругвай, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон, Туркия, Мўғулистон, Венгрия ва ҳ.к.).
Бундан ташқари, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар Нотариал палаталари ташкилоти тузилди ва Ташкилотнинг барча аъзолари ўртасида тегишли ҳамкорик Келишуви имзоланди.
Хитой давлат билан “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорлик Келишуви имзоланди. Ушбу ҳамкорлик меморандумлари доирасида илғор чет эл тажрибасини нотариат соҳасига жорий қилиш билан бирга, Ўзбекистон нотариати тажрибасини оммалаштиришга улкан ҳисса қўшилди.
Хусусан, 2023-2024 йилларда Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Халқаро даражада 3 та конференция ва Ўзбекистон нотариусларининг 1-Миллий конгресси юксак савияда ўтказилди. Бунинг барчаси Ўзбекистон нотариат тизими ва унинг етакчисини халқаро даражада тан олинганлигидан далолатдир.
Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан тузилган ҳамкорлик меморандумлари доирасида 80 дан ортиқ қўшма семинар, конференция ва симпозиумлар ўтказилди.
Ўзбекистонга нотариат соҳасига оид кўплаб халқаро ташкилотларнинг ва хорижий давлатларнинг делегациялари ташрифлари амалга оширилди. Жумладан, ХНИ, ГААГА конференцияси, Туркий тилли давлатлар Ташкилоти, Германия, Франция, Россия, Белоруссия, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон, Туркия, Муғилистон, Вьетнам делегациялари ташриф буюришди.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг нотариат соҳасидаги делегациялари ҳам кўплаб халқаро конференция ва анжуманларда иштирок этишди. Жумладан, Қозоғистон, Туркия, Бразилия, Хитой, Австрия, Қирғизистон, Доминика, Сербия, Испания, Португалия, Германия, Францияда, Италия, Россия, Белоруссия, Тожикистон ва бошқа бир қатор давлатларда нотариат соҳасига оид мавзуларда иштирок этишди.
Бугунги нотариат бундан 5 йил олдинги нотариатдан тубдан фарқ қилади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда нотариат тизимини ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар натижасида аҳолига нотариал хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди, соҳада қонунийлик таъминланиши даражаси кескин ошди.
Эндиликда фуқароларимиз нафақат мамлакат ичида, балки чет эллардан туриб ҳам онлайн нотариал хизматлардан бемалол фойдаланмоқдалар. Маълумот тўплаш учун идорама идора сарсонгарчиликларга чек қўйилди. Бунда, албатта, “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизимининг ҳиссаси катта.
Бугунги кунда Палатага аъзо бўлган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони 1110 нафарни ташкил этади. Юртимизнинг олис ҳудудларида, иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан хусусий нотариусларнинг фаолиятини ташкил этиш самарасиз бўлган туманларда 5 нафар давлат нотариуслари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Нотариусларнинг малакаси Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда тинимсиз ошириб борилмоқда. Шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан тузилган Меморандумлар доирасида Ўзбекистонлик 200 га яқин нотариуслар турли хорижий давлатларда малака ошириш, стажировка ва хизмат сафарларда бўлиб қайтишди.
Шулардан, 7 нафар нотариусларимиз Халқаро нотариат университетида таҳсил олишди, 2 нафари Германияда ўз малакаларини оширишди, 68 нафари турли ривожланган давлатларда стажировка ўтаб келишди, 76 нафари турли давлатларда конференция, семинар ва симпозиумларда иштирок этиб келишди.
Буларнинг барчаси нотариат соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини яхшилашга ҳисса қўшади. Хусусан, ўтган йиллар давомида Нотариал палата томонидан нотариат соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 150 дан ортиқ, “Нотариус” ААТни модернизация қилиш юзасидан 100 ортиқ таклифлар ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлигига тақдим этилган.
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Фуқаролик кодексига, Фуқаролик кодексининг янги лойиҳасига, Фуқаролик процессуал кодексига, Солиқ кодексига, Оила Кодексига, Нотариат тўғрисидаги қонунга, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга, Давлат божи тўғрисидаги Қонунга, Президентнинг соҳага оид Фармон ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига, Адлия вазирлигининг соҳага оид бўйруқ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига таклифлар ишлаб чиқилган.
Ишлаб чиқилган таклифларнинг 60% ортиқ қисми Адлия вазирлиги томонидан маъқулланиб, ҳаётга татбиқ этилди.
Бугунги нотариал идораларда замонавий технологиялар, барча аҳолига хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари интеграция қилинган электрон база кўмагида ҳар томонлама қулай хизматларни йўлга қўйилган. Аҳолининг ҳуқуқий билими ошишига онлайн ва оффлайн кўмаклашилмоқда. Ўтган йиллар давомида ҳамкор ташкилотларимиз бўлган Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси, “Юксалиш” УМҲ, “Мадад” ташкилоти билан биргаликда 100 дан ортиқ турли акциялар ўтказилди. Акциялар асосан “Ворислик ҳуқуқи”, “Никоҳ шартномаси”, “Нотариуслардан ҳарбийларга байрам туҳфаси”, “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар куни”, “Фахрийлар-фахримиз”, “Устозлар ардоғимизда”, “ННТлар учун бепул ҳуқуқий маслаҳат куни”, “Нотариуслардан саҳоват”, “Доимо ёдимиздасиз”, “Менинг оилам - менинг ҳуқуқим”, “Нотариуслар - коррупцияга қарши!” мавзуларида ташкил этилди.. Хусусан, ўтган 2024 йилда 4 маротаба республика миқёсида ҳуқуқий акциялар ўтказилди. Ушбу акцияларда минглаб юртдошларимиз онлайн ва оффлайн ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар. Жойларда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилди. 5 йил давомида Ўзбекистон Нотариал палатаси фаол фаолияти учун қуйидагича эътироф этилди:
2021 йилда - Нотариал палата республикадаги “Энг намунали жамоат бирлашмаси” эътирофига сазовор бўлди;
2022 йилда - Нотариал палата “Энг фаол Нодавлат нотижорат ташкилоти” эътирофига сазовор бўлди;
2023 йил - Нотариал палата “Энг фаол аъзоларига эга нодавлат нотижорат ташкилоти” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди ҳамда “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
2021 ва 2024 йилларда - Нотариал палатанинг 2 нафар вакили Адлия вазирлиги томонидан таъсис этилган “Ҳуқуқий тарғибот аълочиси” эътирофига сазовор бўлди. 2023 йилда Палата вакили "Адлия аълочиси" нишонига сазовор бўлди.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.
Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.