currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Марказий Осиёда тарвуз нархи рекорд даражада арзонлаяпти – EastFruit

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда тарвуз нархи рекорд даражада арзонлаяпти – EastFruit

Ўзбекистон

calendar

24.07.2024

eye

173

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда тарвуз нархи рекорд даражада арзонлаяпти – EastFruit

Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги тарвуз бозори ҳозирда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқ бозорлари ҳақида маълумот тарқатувчи EastFruit портали таҳлилчилари маҳаллий деҳқонларга таяниб хабар бермоқда.

Портал улгуржи нархлар мониторингида Ўзбекистон бозорида янги тарвузларнинг улгуржи нархлари рекорд даражада пасайиб, килограмми 8 цент (Ўзбекистон Марказий банкининг 23 июль санасига белгилаган курсига кўра – 1007 сўм)га етганини ёзмоқда.

«Бу нарх танлаб олинган, бозорга етказиб берилган ва сотувга қўйилган тарвузларга тегишли.

Ўзбекистонда тарвузга талабнинг деярли йўқлиги ва нархларнинг пасайишига сабаб бўлаётган асосий омил уларни бирламчи бозор – Россияга экспорт қилишнинг фойдасизлигидир. Россияда ҳам тарвуз нархи рекорд даражага тушиб кетди, ҳозирги улгуржи нарх тахминан уларни Ўзбекистондан олиб ўтиш нархига тенг», – дейилади юыоридаги манба маълумотида.

Қайд этилишича, бу мавсумда Ўзбекистондан Шарқий Европа ва Европа Иттифоқи мамлакатларига тарвуз экспорт қилиш бу ҳудудларда ҳам худди шундай паст нархлар туфайли қийин. Масалан, украиналик деҳқонлар ҳам мавсум бошиданоқ нархларнинг пасайишини бошдан кечиришган.

«Бинобарин, Украина ва Ўзбекистондаги тарвузлар ўртасидаги нарх фарқи транспорт харажатларини қопламайди. Қолаверса, Европа Иттифоқи давлатлари Ўзбекистондан импорт қилишдан кўра, Украинадан арзон тарвуз сотиб олишни тежамлироқ деб ҳисоблайди», – дея тушунтиради БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) сармоя бўлими иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 352

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 172

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 128

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
908

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.