Ўзбекистон
04.09.2024
160
Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Озарбайжоннинг “Тренд” нашри.
Шунингдек, томонлар Транскаспий йўналиши бўйлаб транспортни ривожлантириш учун қўшма корхона яратиши мумкин.
Паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тақдим этилади. Лойиҳани молиялаштириш ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Томонлар транспорт ва транзит соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда. Хусусан, гап омбор инфратузилмасини биргаликда қуриш, Транскаспий йўналиши бўйича ташувларни ривожлантириш учунқўшма корхона ташкил этишва бошқа лойиҳалар ҳақида бормоқда.
22 август куни Тошкентда Ўзбекистон - Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Музокаралар якунида 2 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.
Бундан ташқари, 23 август куни президент Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунида умумий қиймати 520 миллион долларлик 7 та лойиҳаишга туширишга тайёрланди.
2023 йилнинг август ойида транспорт вазирининг собиқ ўринбосари Абдусамат Мўминов Ўзбекистоннинг Боку портидаги омбор инфратузилмасидан фойдаланишга қизиқиши борлигини айтганди. 2022-йилда Боку порти орқали юк ташиш ҳажми 904 минг тоннани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 65 фоизга ошди.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.