currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда 5,6 миллиард долларлик пулли йўллар қурилади

Ўзбекистонда 5,6 миллиард долларлик пулли йўллар қурилади

Иқтисодиёт

calendar

27.11.2026

eye

50

Ўзбекистонда 5,6 миллиард долларлик пулли йўллар қурилади

Ўзбекистонда умумий узунлиги 593 километр бўлган бешта пулли йўл лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Шунингдек, тадбиркорларга йўл ва кўприкларни қуриш, сақлаш ва бошқариш ҳамда йўл бўйида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш имконияти яратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябр куни Автомобил йўллари қўмитасининг илмий-амалиёт марказида транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

Давлат раҳбари иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларига мос равишда транспорт тизимини ривожлантириш, соҳага катта ҳажмда инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш ҳамда аниқ натижаларга эришиш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги ўн йилда йўл соҳасига 80 триллион сўм ажратилиб, 7 минг километр йўл қайта қурилди, 125 минг километр йўл таъмирланди.

Йўл инфратузилмасини ривожлантиришга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали соҳага 20 миллиард доллар маблағ олиб кириш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Бешта пулли йўл лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ҳозирда умумий қиймати 5,6 миллиард доллар бўлган, жами 593 километрлик пулли йўлларни қуриш бўйича бешта лойиҳага киришилган.

Хусусан:

Тошкент — Самарқанд йўналишида 2,2 миллиард долларлик йўл қурилиши бошланган;

Тошкент — Ангрен йўналишидаги 1,6 миллиард долларлик лойиҳа бўйича тендер жараёнлари якунига етмоқда;

Тошкент — Чорвоқ, Самарқанд — Бухоро ва Тахтақорача довони йўналишларида жами 1,8 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.

Мутасаддиларга сўнгги учта лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилди.

 

Тадбиркорларга йўл ва кўприкларни бошқариш имконияти берилади

Йўл ва кўприклар қурилишига тадбиркорларни кенг жалб қилиш бўйича янги имкониятлар яратилади. Ҳозирга қадар ҳудудларда умумий қиймати 4 миллиард долларлик 131 та лойиҳа таклифи тайёрланган.

Ҳокимларга бир ой муддатда ҳар бир ҳудудда биттадан ёки иккитадан йўл ва кўприкни белгилаб, уларни қуриш, сақлаш ва бошқариш шарти билан инвесторларга таклиф этишни бошлаш топширилди.

Бундай лойиҳалар хусусий секторга техник-иқтисодий асослари билан бирга тайёр пакет шаклида тақдим этилади.

Йўллар бўйида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш ҳуқуқи ҳам инвесторларнинг ўзига берилади.

Президент бу каби лойиҳалар ҳар бир туманда бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Улашиш: