currencies image

12 606,73 UZS

49,17

usd

currencies image

14 849,47 UZS

40,34

eur

currencies image

159,86 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон

calendar

19.03.2024

eye

101

Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномасини тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, лойиҳани амалга ошириш даврида умумий қиймати 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция, шу жумладан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида (2024 йил давомида) ишлаб чиқариш қуввати майда узелли йиғиш (CKD) усулида 50 минг дона электромобиль ва гибрид автомобилга етказилади.

Ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобиллар учун босқичма-босқич маҳаллий корхоналарда бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, шу жумладан ойналар, ўриндиқлар, пластик қисмлар ва бамперларни маҳаллийлаштириш йўлга қўйилади.

Лойиҳа доирасида маҳаллий аҳоли учун 1000 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;

Ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;

маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 559

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 191

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
502

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
437

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.