currencies image

12 948,10 UZS

17,99

usd

currencies image

13 502,28 UZS

111,86

eur

currencies image

121,01 UZS

0,07

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Ҳуқуқ

calendar

07.01.2025

eye

55

Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Сўнгги йилларда анъанавий тамаки маҳсулотларига муқобил саналган тамакини қиздириш маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг республикага кириб келиши, айланмаси ва улардан фойдаланиш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Масалан, 2021-2023 йилларда мамлакатимизга 5,4 миллион дона электрон сигареталар хориждан импорт қилинган бўлиб, бу 2018-2020 йилларга нисбатан 80 бараварга ошган.

Электрон сигареталардан фойдаланувчи ёшлар салмоғи катта ёшдагиларга нисбатан деярли беш баробар кўп. Энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари орасида ҳам ушбу маҳсулотларга қизиқиш тез суратларда ортмоқда. 

Эндиликда электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритишга оид қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасидаги партиялар фракциялари йиғилишларида қизғин муҳокама қилинди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори А.Иноятов қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берар экан, лойиҳада биринчидан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларининг Ўзбекистонда муомаласини тақиқлаш назарда тутилаётганини таъкидлади. 

Иккинчидан, айланмаси тартибга солинган тамакини қиздириш тизимларини ҳамда муомаласи тақиқланган никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларни, шунингдек чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарлик белгиланаётганини қайд этди. 

Умуман, мазкур қонун лойиҳаси билан никотин ва тамаки маҳсулотларининг “замонавий” ва “инновацион” турларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, мамлакат ҳудудига олиб кириш тақиқланяпти. 

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 896

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 180

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


21-декабр 2024, 10:30
1 100

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
894

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.