currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилмоқда

Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилмоқда

Ҳуқуқ

calendar

06.12.2024

eye

89

Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилмоқда

Баланд пиёдалар ўтиш йўли деб номланган янги йўл белгиси пиёдалар оқими юқори бўлган ҳудудлар, мактаблар, болалар боғчаси, болалар ўйингоҳлари бор, чекланган тезлик 30 км/с бўлган ҳудудларга ўрнатилади.

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилади.

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 1 72-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига иловага мувофиқ «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгисини ҳамда йўл ётиқ чизиқларини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.

Шу боис эндиликда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг ёритилган ҳамда юқори тезлик соатига 30 километргача чеклов жорий қилинган участкаларида, турар жой даҳаларидаги кўриниш чекланган чорраҳаларда, болалар майдончалари ҳамда таълим ташкилотлари олдидаги йўл участкаларида, оммавий дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар, савдо марказлари ва бошқа одам кўп тўпланадиган жойларда, кўчаларнинг 1.21. «Болалар» йўл белгиси таъсиридаги қисмларига «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқлари ўрнатилади.

Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда икки ой муддатда, таҳлиллар асосида, 2025–2026 йилларда «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқларини ўрнатиш зарур бўлган жойлар рўйхатини тасдиқлайди.

Йўл белгисининг кўриниши қуйидагича бўлади:

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 625

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 110

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 073

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
960

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.