Ўзбекистон
17.03.2023
2 083

Ўзбекистонда рангли металларнинг катта захираси мавжуд.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълум қилишича, олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тонна, кумуш 24,6 минг тонна, мис 21,3 миллион тоннани ташкил этади.
Сўнгги 6 йилда ишлов бериш саноатида металлургия саноатининг жисмоний ҳажми улуши 11 фоиздан 24 фоизга ошгани алоҳида эътиборга молик. 2022 йилнинг 11 ойи давомида ишлаб чиқариш ҳажми 97,8 триллион сўмни ташкил этган. Бу 2016 йилга нисбатан 10 баравар кўп. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга бориб мисга бўлган талаб 45 фоизга ўсиб, йилига 38 минг тоннага етади. Бу эса электромобилларга бўлган талабнинг ортиши ва «яшил» тармоқ учун инфратузилманинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади. Республика бўйича мис ва рухни чуқур қайта ишлаш эвазига юқори қўшилган қийматли маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўсиши кутилаётган бўлиб, хусусан, мис ва рух асосида тасма, симлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш кўпаяди.Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.