Life Style
09.01.2025
1 595

Транспорт вазирлиги томонидан республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, бундан кўзланган мақсад халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантиришдир.
Қатновлар қуйидаги давлатларга амалга оширилиши режалаштирилган.
Қозоғистон Республикасига
Бухоро – Туркистон
Урганч – Актау
Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали)
Тожикистон Республикасига
Самарқанд – Душанбе
Бухоро – Душанбе
Қирғиз Республикасига
Андижон – Ўш
Андижон – Жалолобод
Андижон – Арсланбоб
Косонсой – Жалолобод
Бухоро – Бишкек
Россия Федерациясига
Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва
Урганч – Нукус – Уфа
Нукус – Краснодар
Тошкент – Уфа
Тошкент – Краснодар
Хитой Халқ Республикасига
Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи
Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар томонидан юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга ошириш истагидаги хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда Транспорт вазирлигига мурожаат қилиши мумкин, дейилади вазирлик хабарида.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.