Ҳуқуқ
16.09.2024
260
Ўзбошимчалик билан суд қилиш — ҳақиқий ёки тахмин қилинаётган жиноятчини давлат органларига мурожаат этмасдан ноқонуний йўл билан жазолаш тушунилади.
Бизнинг юртимизда ўзбошимчалик билан суд қилиш орқали фуқароларни жазолаш қонун билан тақиқланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Коституциясининг 25-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир, 28-моддасида эса, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Бундан ташқари, “ўзича судлаш”, яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддаси ва Жиноят кодексининг 229-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда содир этилса, энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади.
Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (17 млн сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, “ўзича судлаш” кўпинча жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади ва Жиноят кодексининг 277-моддасига мувофиқ “безорилик” деб баҳоланиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо билан жазоланади.
Шунга кўра, баъзи уюшмаган фуқароларнинг ўзбошимчачилик билан бошқа шахсни жазолаш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлари амалдаги қонунларимизга хилоф бўлиб, бу белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Инсонларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган ва уни камситиш ҳамда поймол қилишга йўл қўйилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади
Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.