currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларЎзганинг мулкини ўзлаштирганлик учун жавобгарлик бор

Ўзганинг мулкини ўзлаштирганлик учун жавобгарлик бор

Ҳуқуқ

calendar

28.12.2024

eye

73

Ўзганинг мулкини ўзлаштирганлик учун жавобгарлик бор

Ҳар куни ижтимоий тармоқларда ҳамда интернет сайтларида давлат мулкини талон-торож қилишда гумонланиб, қўлга олинган шахслар ҳақида турли хабарлар тарқалади. Қонунчиликда ушбу жиноят иши учун қандай жавобгарлик бор?

Жиноят кодексининг 167-моддасига кўра, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш:

- БҲМнинг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, ўша ҳаракат:

Ўша ҳаракат:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, —

 - БҲМнинг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 658

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 121

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 096

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
975

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.