currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларЎзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?

Ҳуқуқ

calendar

16.08.2024

eye

1 006

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар – ўз ишини ўзи топиб, уни ўзи бажариш орқали даромад кўрадиган жисмоний шахслардир. Репетиторлар, энагалар, сантехниклар, электрчилар, сартарошлар, курьерлар, автомобиль ювувчилари, ҳунармандлар, фаррошлар, тикувчилар, дастурчилар ва яна кўплаб касб эгалари ўзини ўзи банд қилувчилар бўлишлари мумкин.

Мамлакатда жорий йил январь ҳолатига кўра 2,5 миллиондан ортиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатдан ўтган. Шундан 5701 таси 100 миллион сўмгача, 2715 таси 100 миллион сўм ва 200 таси 1 миллиард сўмдан ошиқ йиллик даромад кўрган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 декабрдаги “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланган.

Ўзини ўзи банд қилиш учун тўлов йўқ. Бунинг учун икки йўл билан рўйхатдан мумкин:
• Туман солиқ инспекциясига мурожаат қилинса, ходим анкета тўлдиради;
• солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки ДСҚнинг Солиқ мобил иловаси орқали мустақил равишда рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ўзини ўзи банд қилганлар бошқа жисмоний шахсларга оғзаки келишув асосида иш ёки хизматларни тақдим этишлари мумкин. Юридик шахслар билан эса улар фақатгина бир марталик иш ёки хизматни кўрсатиш учун ёзма шартнома тузган ҳолда ишлашлари мумкин.

Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди: қанча топса ҳам ўзида қолади. Ўзини ўзи банд қилганлар тўловларни ҳар қандай кўринишда: нақд, терминал ёки банк ўтказмалари орқали қабул қилишлари мумкин. Уларга ойлик ёки йиллик даромад бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Солиқ органлари ходими ўзини ўзи банд қилган шахсни рўйхатга олаётганда у ҳақдаги маълумотларни ДСҚнинг ўзини ўзи банд қилган шахслар маълумотлар базасига киритади. Меҳнат стажи ҳисобланаши учун бир йилда бир марта БҲМнинг 1 баравари (бугунги кунда 330 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлашнинг ўзи кифоя қилади. Тўловни ҳар қандай тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин.

Ўзини ўзи банд қилувчилар ҳеч қандай суғурта ва бошқа йиғимларни тўламайдилар.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 751

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 155

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


13-декабр 2024, 09:32
1 054

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


8-декабр 2024, 09:29
1 003

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.