Ўзбекистон
14.08.2023
1 488

АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жорий йилнинг ҳисобот даврида “CERT International” халқаро сертификатлаш компанияси томонидан “Навоиязот” АЖ, “Ўзкимёимпекс” ҳамда “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖларнинг коррупсияга қарши курашиш менежмент тизими аудитдан муваффақиятли ўтди. Мазкур корхоналарга коррупцияга қарши курашиш механизм самарасини тасдиқловчи ISO 37001:2016 мувофиқлик сертификатлари топширилди. Ҳисобот даврида жамият ва тармоқ корхоналаридаги коррупсион жиноятлар, ноқонуний ўзлаштириш, растрата, ўғирлик, камомад, қўшиб ёзиш ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 54 та ҳолат аниқланди ва улар бўйича тегишли тартибда хизмат текширувлари ўтказилди. Юқоридаги қоидабузарликлар бўйича 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 120 нафар масъул ходимларга турли интизомий жазолар қўлланилди. 2023-йилнинг 1-ярим йиллигида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида аниқланган коррупсион ҳаракатлар, корхона маблағларининг талон-тарож қилиниши оқибатида тизимга жами 14,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди. Шунингдек, ўтган ҳисобот даврида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида етказилган жами зарарнинг 9,6 млрд сўмдан кўпроғи ундирилиши таъминланди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Тошкентда журналистлар тазйиққа учради. АОКА нима дейди?
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Zo'rTV журналисти ва тасвирчисига нисбатан ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилиниб, куч ишлатилгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди тарқалди. Мазкур ҳолатга АОКА расмий муносабат билдирди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин