currencies image

12 634,34 UZS

18,98

usd

currencies image

14 821,34 UZS

0,76

eur

currencies image

162,37 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларВақтинча бошпана билан кимлар таъминланади?

Вақтинча бошпана билан кимлар таъминланади?

Ҳуқуқ

calendar

30.11.2024

eye

346

Вақтинча бошпана билан кимлар таъминланади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан имзоланган “Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-185-сонли Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади.

Оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади. Бунда:

- оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

- оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

 

Улашиш: