currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларВалюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказганлик учун қандай жавобгарлик бор?

#NoComment

calendar

07.04.2025

eye

1 115

Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасига кўра, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказганлик учун валюта бойликлари мусодара қилиниб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Кодекснинг 171-моддасига асосан Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш эса мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш: