Ҳуқуқ
10.06.2025
160
Никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойи ва вақти
Оила кодексининг 212-моддасига кўра, Никоҳни қайд этиш, никоҳланувчи шахслар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади.
Алоҳида ҳолларда никоҳни қайд этиш касалхона ёки уйда амалга оширилади.
Никоҳни қайд этиш тантанали вазиятда амалга оширилиши мумкин.
Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар.
Никоҳни қайд этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Оила кодексининг 213-моддасига мувофиқ, никоҳга киришни хоҳловчилар ариза бериш чоғида ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, илгари никоҳда бўлган шахслар эса, аввалги никоҳ тугатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим.
Мазкур моддада белгиланган қоида никоҳланувчи шахслардан аризани қабул қилишда якканикоҳлик принципига риоя қилинишини таъминлаш мақсадига ҳам қаратилган. Шу мақсадда ФҲДЁ органи томонидан аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслиги текшириб кўрилиши керак. Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бундай ҳужжатлар сифатида никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.
Никоҳга кираётганда фамилия танлаш
Никоҳланувчи шахслар никоҳга кириш тўғрисидаги аризаларида умумий фамилия олиш ёки никоҳ тузилганидан кейин ҳам ўз фамилиясида қолиш ҳақидаги истакларини кўрсатишлари шарт.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.