Тармоқда нима гап?
11.10.2025
35
Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган VII Кузги илмий сессия доирасида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази вакиллари томонидан Беларус Республикасининг Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази раҳбарияти билан икки томонлама учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказиш, ушбу соҳани рақамлаштириш, норма ижодкорлиги жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш, томонлар ўртасида янги таҳрирдаги Ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ташриф доирасида Беларус Республикасининг Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти ўрганилди.
Шунингдек Pravo.by ва «Эталон» каби қонунчилик маълумотлари миллий базаларини юритиш тартиби билан яқиндан танишилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.