currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЯнги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди

Янги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди

Ўзбекистон

calendar

04.07.2023

eye

2 003

Янги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди

Давлат комиссияси баёни билан 2023/2024 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, магистратура учун – 17 128 та ўрин ажратилди. Шундан давлат гранти 8 938 тани, тўлов-контракт эса 8 190 тани ташкил этди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун республика бўйича жами 3 803 та қўшимча квота ажратилди. Бу кўрсаткич, таълим шакллари кесимида: – кундузги таълим шакли учун – 2 542 та; – сиртқи таълим шакли учун – 981 та; – кечки таълим шакли учун – 223 та; – масофавий таълим шакли учун – 57 тани ташкил этди. Бундан ташқари, хотин-қизлар учун қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра: Қорақалпоғистон Республикаси – 111; Андижон вилояти – 183; Бухоро вилояти – 112; Жиззах вилояти – 81; Қашқадарё вилояти – 193; Навоий вилояти – 60; Наманган вилояти – 165; Самарқанд вилояти – 227; Сурхондарё вилояти – 155; Сирдарё вилояти – 50; Тошкент вилояти – 177; Фарғона вилояти – 221; Хоразм вилояти – 110; Тошкент шаҳри – 155 нафар.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: