Содда талқин
10.08.2024
1 384

Япония ҳукумати Нанкай ёриғида кутилаётган ўта кучли зилзилага тайёрланмоқда, деб ёзади “Интерфакс”
Япония метеорология агентлиги тарихда биринчи марта «мегазилзила» ҳақида огоҳлантирди. Агентлик расмийлари 29 префектурадаги 707 муниципалитетни ер силкинишларига тайёргарлик даражасини кўриб чиқишга чақирди.
Сейсмологларнинг таъкидлашича, зилзила қачон содир бўлиши ҳозирча маълум эмас. Аҳолига ҳушёр бўлиш тавсия этилади.

Бир кун аввал Япониянинг Кюсю оролининг шарқий қирғоқлари яқинида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлган эди ва унда 16 киши жароҳатланган.
Ушбу вазият фонида Япония Бош вазири Фумио Кисида 9-12 август кунларига режалаштирилган Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга сафарини бекор қилди.
Нанкай ёриғи Тинч океанининг туби бўйлаб Япониянинг Сидзуока префектурасидан Сикоку ва Кюсю оролларигача ўтади.
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 130 кишига яқинлашди
560 га яқин одам жиддий жароҳат олган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 92 кишига етди
240 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.