#NoComment
27.03.2024
779

“Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.
Жойларда иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари” ташкил этилади.
2024 йил 1 июнгача:
жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши таъминланади;
Тошкент шаҳрида мунтазам автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.