currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликлар1 майдан норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий кучга киради

1 майдан норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий кучга киради

Ўзбекистон

calendar

30.04.2024

eye

178

1 майдан норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий кучга киради

2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 17 январдаги “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли фармонида назарда тутилган.

Фармонга кўра, тадбиркорлик субектлари томонидан юқоридаги дарё ҳудудларига тушиш, ўзан тозалаш ишларини амалга ошириш, қум-шағал қазиб олиш тақиқланади. Шунингдек, бу дарёларга шартнома ва лицензияларни расмийлаштириш мумкин эмас.  Мораторий эълон қилинган ҳудудларда қум-шағал қазиб олаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти энди тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларига йўналтирилади.

Унутманг!

Мораторий даврида қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Экология вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ноқонуний қум-шағал материалларини қазиб олишга қарши доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий жазоланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 998

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 761

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 031

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 508

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.