Ўзбекистон
01.05.2023
1 327

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги “Тошкент шаҳрида “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳар йили 1 май — фавворалар куни сифатида нишонланиб келинади.
Темурийлар даврида фавворалар урф бўлганида, Европа халқлари учун бу янгилик бўлганини биласизми?
Испания элчиси Клавихо 1404 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Амир Темурнинг Дилкушо боғида бўлганида беҳад ҳайратга тушган. Чунки бу ерда усталик билан қурилган фаввораларни у ҳеч қаерда учратмаган эди. Кейинчалик у ўз таассуротларини қуйидагича баён этган: "Подшоҳ махсус қурилган баланд ўриндиқда ўлтирар ва унинг олдида суви тепага отилиб турган фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди…"
Қадимий фаввораларни Алишер Навоий асарлари ва "Бобурнома"га ишланган миниатюраларда ҳам кўриш мумкин. Ўз даврида фавворалар ёйсимон, тўртбурчак шаклларда бўлиб, анвойи гуллар уларга янада кўркамлик бахш этган. Махсус тайёрланган сопол қувурлар орқали келиб, отилиб чиққан сув ҳовузчаларга тушиб, яна ёпиқ ариқлар орқали чиқиб кетган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин