Ҳуқуқ
30.09.2025
84
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун янги қоида кучга киради — уларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади. Скутер ёки мопедни рўйхатдан ўтказиш нархи 3,7 БҲМ (1 525 400 сўм) қилиб белгиланган. Ўқув курслари эса 2 миллион сўмгача. Гувоҳнома олиш учун давлат божи – 288 400 сўмни ташкил қилади. Рақам олиш БҲМнинг 1,5 баравари — 618 минг сўм. Бунда умумий харажат деярли 4,5 миллион сўмдан ошмоқда.
“Чиройли” давлат рақами белгиларининг аукцион савдолари тўхтатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” 2025 йил 1 октябрдан бошлаб “чиройли” давлат рақами белгиларининг аукцион савдоларини тўхтатади.
Айрим молиявий ёрдамлар ижтимоий карта орқали ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 мартдаги қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланган эди. Қарорга кўра, 2025 йилнинг 1 октябрдан жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган маблағлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун пенсиялар автоматик тарзда тайинланади
2025 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ банкида пенсияларни нақд шаклда беришда Face-ID биометрик идентификация ва электрон рақамли имзолардан фойдаланилади. Тўлов олувчилар тўлов қайдномаларини планшетда электрон шаклда имзолашлари мумкин бўлади. Адлия вазирлиги Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг электрон сўровига кўра биометрик идентификациялаш учун маълумотларни тақдим этади. Давлат хизматчиларининг хизмат сафарлари учун ягона модул йўлга қўйилади.
Қонунчиликка кўра, давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Хизмат сафари” ягона модули орқали амалга оширилади.
“Яшил макон” платформасида очиқлик таъминланади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, “Яшил макон” платформасида очиқликни таъминлашга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади, жумладан:
— аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;
— “Яшил макон” лойиҳасига Давлат бюджети маблағларидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка “Ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш” тамойили асосида онлайн етказиш.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.