Ҳуқуқ
06.09.2025
1 456

Агар Сиз давлат хизматидан, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП – my.gov.uz) ёки унинг мобил иловаси орқали мурожаат этсангиз белгиланган давлат божи, йиғимлар ва бошқатўловларни амалга оширишда тегишли (10 фоизлик) чегирмаларга эга бўласиз.
Яъни, муайян бир хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки ваколатли органларга бевосита мурожаат этилганда тегишли тўловлар тўлиқ (100 фоиз) ундирилади.
Хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса мазкур тўловларнинг ҳар бирини 90 фоиз миқдоридаги чегирмалар билан амалга ошириш имкониятига эга бўлинади.
Жумладан, бу хусусида қуйидаги норматив-ҳуқуқий асослар орқали танишиш мумкин:
– “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 22-1-моддаси.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори 1-банди учинчи хатбошиси.
Бундан ташқари, ЯИДХП ёки унинг мобиль иловаси орқали мурожаат этсангиз бевосита ДХМ ёки ваколатли органларга мурожаат этилганда тўланадиган пуллик хизмат тўловларини амалга оширишдан тўлиқ озод бўласиз.
ЯИДХПнинг қўшимча афзалликлари:
– узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланилади;
– бир жойда 700 дан ортиқ давлат хизматлари ва қўшимча сервислардан фойдаланиш;
– бир жойда жамланган 10 дан ортиқ шахсий маълумотларингиз билан танишиш ва фойдаланиш;
– хонадонингиздан ёки иш жойингиздан ташқарига чиқмаган ҳолда амалга ошади;
– хизматлар учун тўловларни масофадан туриб тўлаш;
– ортиқча сарсонгарчиликнинг олди олинади ҳамда идорама-идора юришга зарурият қолмайди;
– ҳужжатлар QR-код билан расмий мақомга эга ҳолда шаклланади ва ишончли ҳимояланади;
– 1242 қисқа телефон рақами ҳамда сунъий интеллект асосидаги оператор, шунингдек жонли оператор орқали 24/7 режимидаги қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.