Ўзбекистон
07.09.2024
829

Мазкур тизим 2025 йилдан Қорақалпоғистонда ишга туширилиб, 2026 йил якунигача бошқа ҳудудларни қамраб олади.
Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда тиббий суғурта механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлардан яна бири — давлат тиббий суғуртаси. Бу борада муайян ишлар бошланган ва тайёргарлик кўрилган.
Давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда.
Бунинг учун 2024 йил якунига қадар “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади.
Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади. Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат буджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.
Давлат тиббий суғуртаси тизимини бошқа ҳудудларда 2026 йил якунига қадар жорий этиш режалаштирилган.
Жорий йил январь ойида Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берганди.
Унда давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш лойиҳалари марказини ташкил этиш таклифини билдирганди. У соҳада рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, ДХШ лойиҳаларини тезлаштириш ҳамда фармацевтика соҳасини ислоҳ қилишга кўмаклашади.
Июл ойида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров жорий йилда электрон рецептларга ўтишни маълум қилган эди.
Тизим беморларга кераксиз дори-дармонлар ёзилишининг олдини олиш, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари контрабандасига қарши курашиш учун мўлжалланган.
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Меҳнат шартномасининг муддатлари қандай белгиланади? Муҳим 5 қоида
Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси қандай муддатда тузилиши мумкинлиги белгиланган.