currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларҲисоботларнинг қоғоз шакли бекор бўлади, янги стипендия таъсис этилади, боғча болалари таомномасига асал киритилади...

Ҳисоботларнинг қоғоз шакли бекор бўлади, янги стипендия таъсис этилади, боғча болалари таомномасига асал киритилади...

Ўзбекистон

calendar

31.08.2023

eye

1 064

Ҳисоботларнинг қоғоз шакли бекор бўлади, янги стипендия таъсис этилади, боғча болалари таомномасига асал киритилади...

Ҳисоботларнинг қоғоз шакли бекор бўлади, банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади, янги турдаги стипендия таъсис этилади, боғча болалари таомномасига асал киритилади. hudud24.uz 1 сентябрдан амалда бўладиган шу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида маълумот беради.

  1. Субсидия ажратиш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилади. Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйилади.
  1. Ўқувчилар 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатилади
Қонунчиликка кўра, ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади.
  1. Судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда онлайн шакллантирилади
Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади. Шунингдек, бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
  1. Айрим ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш бекор бўлади
Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини “Давлат мулки” ахборот тизимига интеграция қилиш ва тадбиркорлар электрон тизимга киритадиган маълумотлар орқали ҳисоботларни олиш йўлга қўйилади. Шунингдек, ҳар чоракда жойига чиққан ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини оралиқ мониторинг қилиш тартиби бекор қилинади.
  1. Айрим маҳсулотларнинг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади
Қонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Бундан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича лицензия ёки хабарномага эга бўлган субъектлар мустасно.
  1. Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади
Қонунчиликка кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори 200 миллиард сўмни ташкил этиши керак. Илгари банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 миллиард сўмни ташкил этиши лозим эди.
  1. Қишлоқ хўжалиги техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги учун талон бериш бекор қилинади
Юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).
  1. Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади
Қонунчиликка кўра, қуйидагиларни аниқлаш бошланади: сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар; кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар.
  1. Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади
“Рақамли ҳукумат” тизими доирасида, ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари, қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган “edo.ijro.uz” модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади. Шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимларида “Рақамли ҳукумат” тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри ахборот тизимида жойлаштирилган ягона умумдавлат маълумотномалар ва таснифлагичлардан фойдаланишлари шарт бўлади.
  1. Коммунал соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Бунда, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
  1. Мактаб директорларига бир қатор ҳуқуқлар берилади
Қонунчиликка кўра, қуйидагилар амалга оширилади: мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади; туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади; ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади; мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.
  1. Боғчаларнинг истеъмол рационига асал қўшилиши мумкин
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулоти киритилиши мумкин.
  1. Янги турдаги стипендия таъсис этилади
Олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.
  1. Замонавий жиҳозланган кутубхона ва кинотеатрлар ташкил этилади
Қонунчиликка кўра, босқичма-босқич замонавий жиҳозланган кутубхоналар ва кинотеатрлар ташкил этилади. Шунингдек, мусиқа чолғучилиги ва ашула ижрочилиги бўйича пуллик махсус курсларда ўқитиш тизими жорий этилади.
  1. “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади
Республиканинг барча 16 та “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади. Бундан кўзланган, мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат.

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 002

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.