Life Style
11.01.2024
947

Дунёдаги биринчи аёллар автопойгаси 1909 йил 11 январда АҚШда бўлиб ўтган. Бу тарихга биринчи аёллар автопойгаси сифатида кирди. Унда ўндан ортиқ автомобил иштирок этди. Иштирокчилар Ню-Ёркда пойгани бошлашди ва Филаделфияга кетишди, охирги тугаш нуқтаси ҳам Ню Ёркда бўлди.
Аёллар илгари ҳам пойгаларда қатнашган, аммо эркаклар билан бирга. Масалан, 1901 йилда Камил ду Гас исмли аёл Париж ва Берлин ўртасидаги автораллида иштирок этди. У пойгада 32-ўринни эгаллади. Тўғри, Камилла кейинчалик автомобил пойгасидан воз кечди ва моторли қайиқ пойгасига қизиқиб қолди, аммо муваффақиятга эришмади. 1904 йилда у Жазоир-Тоулон пойгасида ғолиб чиқди.
Аёллар орасида автопойгалар оммалаша бошлагач 1920 йилларда чехиялик Элиска Жункова бу ўйинларда порлади. У 4 йил ичида пойгаларда ғалаба қозониб 56 кубокни қўлга киритган. 1928 йилда Нюрбургрингда пойгачи эри вафотидан кейин моторспортдан воз кечди.
1960 йилларда ралли ҳайдовчиси Патрисия Мосс машҳур бўлди. Ўша пайтда у кўплаб мусобақаларда ғолиб чиқди, аммо турмуш қурганидан кейин у профессионал спортни тарк этди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.