Ўзбекистон
31.08.2023
1 436

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги арафасида 123 ёшли Бийбихан Акимниязова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда UzA хабар берди. Қайд этилишича, онахон 1900 йилда Чимбой туманида таваллуд топган. 1968 йилдан Тахтакўпир тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб келмоқда. Дастлаб собиқ жамоа хўжалигида, иккинчи жаҳон уруши даврида ва урушдан кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев байрам арафасида онахон хонадонида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги билан табриклади. Унга “Шуҳрат” медалини ҳамда байрам совғаларини топширди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.