currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСуд қарорига кўра StarMed клиникасининг лицензияси бекор қилинди

Суд қарорига кўра StarMed клиникасининг лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистон

calendar

03.06.2023

eye

1 378

Суд қарорига кўра StarMed клиникасининг лицензияси бекор қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Star Med клиникасининг лицензиясини бекор қилишни сўраб, судга даъво аризасини киритганди. Зангиота туманлараро иқтисодий судида мазкур иш доирасида уч бора суд муҳокамаси ўтказилди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, ССВ аризасида лицензияни бекор қилишнинг асослари сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-иловаси 9-банди талаблари қўпол равишда бузилганлиги, хусусан, халқ орасида “Mittivine” тахаллуси билан танилган марҳум Фарҳод Манноповга тиббий ёрдам кўрсатган шифокорларда малакавий тоифа мавжуд бўлмаганлиги, бирламчи тиббий ҳужжатлар лозим даражада юритилмаганлиги, тиббий техниканинг метрологик меъёрларга мослиги бўйича даврий текширув ўтказилмаганлиги каби бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд этилган. Шунингдек, жавобгар томонидан марҳум Фарҳод Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлиги, ушбу ҳолатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси талабига кўра лицензияни бекор қилиш учун асос бўлиши кўрсатилган. Суднинг 2023 йил 15 майдаги муҳокамасида жавобгар томон адвокати Фарҳод Манноповнинг ўлимига жарроҳлик амалиёти сабаб бўлмаганини билдирганди. Шунингдек, суд муҳокамасида жавобгар томон адвокатининг ишни клиниканинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши якунига қадар мазкур низо юзасидан иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, шу кунги муҳокама тарафлар вакилларининг илтимосномалари қаноатлантирилган ҳолда бошқа муддатга қолдирилган. Суднинг 2023 йил 25 майдаги мажлисида жавобгарнинг адвокати юқоридаги мазмундаги илтимосномасини ёзма шаклда тақдим этиб, унга жиноят ишига дахлдор бўлган ҳужжатларни илова қилган. Ўз навбатида аризачи вакиллари марҳум Фарҳод Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилганлигини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 июндаги ҳал қилув қарорига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad plyus” МЧЖга нисбатан берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ҳамда МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 16 февралда берилган 27390032-рақамли лицензия бекор қилинган.

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
535

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
488

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
450

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
447

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: