Ўзбекистон
10.06.2023
1 311

Бугун клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа - Европа чемпионлар лигаси финали ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳсда Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Италиянинг "Интер"ига қарши ўйнайди. Учрашувга Истанбулнинг "Ататурк Олимпия стадиони" мезбонлик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ўйинни полшалик ҳакам Симон Марчиняк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги Чемпионлар лигаси ўйинларида "Сити" яққол фаворит сифатида финалга етиб келган, аммо кутилмаганда "Челси"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. "Манчестер Сити" учун 2021 йилги Чемпионлар лигаси финали турнир тарихидаги биринчиси бўлганди. Бугун Гвардиола шогирдлари яна бир бор Европанинг асосий клуб турнирида ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
"Манчестер Сити" — Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсум ғолиби
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.
Футбол. Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади
FIFA 2024 йил февраль ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.