currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларХодимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Истисноли 6 ҳолат

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Истисноли 6 ҳолат

Ўзбекистон

calendar

10.08.2023

eye

8 122

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Истисноли 6 ҳолат

Ойлик ходимнинг шахсий маблағи ва уни ходим ўзи хоҳишича тасарруф қилишга ҳақли. Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.

Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

1-ҳолат. Солиқлар ва йиғимларни ундириш учун

Ходим яъни қонуний меҳнат қилувчи шахс сифатида солиқлар ва йиғимларни тўлаши керак, шу сабаб иш берувчи ёки бухгалтер ходимнинг рухсатисиз ва ёзма розилигисиз ҳам иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкин.

2-ҳолат. Давлат ижрочисининг талабномасига кўра

Ходим кимгадир қарз бўлса ёки давлатга тўлаши керак бўлган тўлов(жарима)лар мавжуд бўлиб ва бу бўйича тегишли суд ҳужжати мавжуд бўлса, бундай ҳолларда давлат ижрочиси ходимнинг иш берувчисига талабнома юборади ва ушбу талабномага асосан иш берувчи ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкин.

3-ҳолат. Хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган маблағларни қайтариш учун

Ходимга олдиндан бўнак пули берилган бўлса, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига ёки хизмат сафарларига маблағ берилган бўлса ва ушбу маблағ сарфланмаган бўлса ходим ушбу маблағларни қайтариши керак. Масалан, ходим хизмат сафари учун маблағ олди, аммо у иш жойини ўзгартирди ва хизмат сафарига бормади, шундай ҳолларда ходимга хизмат сафари учун олдиндан ажратилган маблағлар қайтарилиши зарур.

Бу бўйича иш берувчи 1 ой ичида ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқариши лозим. Ушбу муддат ўтиб кетса ёки ходим норози бўлса, ушбу масала суд тартибида ҳал этилади.

4-ҳолат. Иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун

Агар ходим иш берувчининг мол-мулкига зарар етказса, ушбу зарарни ходим қоплаб бериши шарт. Масалан, ходим ўзига берилган компьютерни ўзининг эътиборсизлиги оқибатида носоз ҳолатга келтирди. Ушбу компьютернинг пулини ходим тўлаб бериши керак. Аммо ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ушбу компьютер нархидан юқори бўлиши керак. Юқори бўлмаса, ушбу иш ҳақидан зарарни қоплай олмайди.

Дейлик, ушбу компьютернинг нархи 10 млн. сўм. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи эса 5 млн сўм. Демак, ходим иш ҳақидан ушбу компьютерни тўлай олмайди.

5-ҳолат. Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун

Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун жарима интизомий жазо чораси тайинланганда, жарима иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

6-ҳолат. Ишлаб берилмаган таътил кунлари учун

Масалан, ходим 2020 йили 1 декабрдан ишга кирди ва 2021 йил июль ойида меҳнат таътили олди ва шунга яраша унга тўлов амалга оширилди. Ходим таътильдан қайтиши билан ишдан бўшаши кераклигини ва у билан ҳисоб-китоб қилиниши кераклигини айтди. Ушбу ҳолатда 2021 йил июль ойидаги таътили учун 2021 йил 1 декабрга қадар ишлаб бериши керак эди, аммо у ишлаб бермади.

Демак, ишлаб бермаган қисми учун у ортиқча таътил учун тўлов олган ҳисобланади ва ушбу сумма қайта ҳисоб-китоб қилиниб ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади.

Саламат Туремуратов,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 639

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 214

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
520

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
461

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
11-ноябр 2023, 09:54
1 063

Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди

Шу давр мобайнида 156 минг 108 нафар фуқаро ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 млрд сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган.

cover image
29-август 2023, 15:00
1 855

Ойлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?

Мустақиллик байрами яқинлашмоқда, Hudud24.uz сайти байрамда неча кун дам олиниши, ходимларга ойлик қачон берилиши кераклигига оид ҳуқуқий саволларга жавоб беради.

cover image
29-август 2023, 14:00
5 191

Ойлик кечикканда жавобгарлик, икки ҳисса маош, ўртача ойликни ҳисоблаш... Иш ҳақи тўғрисида 10 та муҳим маълумот

Ҳамма меҳнати учун муносиб ҳақ олишни истайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, қоидалари қандай? Масалан, ойлик кечикса жавобгарлик борми? Иш ҳақи натура шаклида берилиши мумкинми? Ўртача ойлик қандай ҳисоблаб чиқилади? Hudud24.uz меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонуний асослари ҳақида маълумот беради.

cover image
8-май 2023, 07:35
1 011

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади – Шавкат Мирзиёев

Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўлами янада кенгайтирилади.