Ўзбекистон
08.05.2023
1 228

Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Йиғилишда Президент иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилишини маълум қилди. Мамлакат суверенитетини янада мустаҳкамлашда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат, энергетика, логистика билан боғлиқ хавф-хатарлар, сув тақчиллигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича янги ташаббус ва дастурлар ишлаб чиқилиши ва ҳамкорларимиз билан бирга фаол иш олиб борилиши қайд этилди. «Биз Ўзбекистонни ижтимоий давлат, деб эълон қилдик. Мамлакатимизда 2 миллион 200 мингдан зиёд ижтимоий кўмакка муҳтож, давлатдан ёрдам олаётган оилалар бор. Аҳолимизнинг 55 фоизи ёшлардан иборат. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилмоқда. Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш жуда катта меҳнат талаб қилади. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади», - деди Президент. Бунинг ҳисобидан ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлиги таъкидланди. Ёшлар сиёсатини, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришни устувор вазифа сифатида юқори босқичга кўтариш бўйича ҳам янги имкониятлар сафарбар этилади. Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўлами янада кенгайтирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди
Шу давр мобайнида 156 минг 108 нафар фуқаро ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 млрд сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган.
Ойлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?
Мустақиллик байрами яқинлашмоқда, Hudud24.uz сайти байрамда неча кун дам олиниши, ходимларга ойлик қачон берилиши кераклигига оид ҳуқуқий саволларга жавоб беради.
Ойлик кечикканда жавобгарлик, икки ҳисса маош, ўртача ойликни ҳисоблаш... Иш ҳақи тўғрисида 10 та муҳим маълумот
Ҳамма меҳнати учун муносиб ҳақ олишни истайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, қоидалари қандай? Масалан, ойлик кечикса жавобгарлик борми? Иш ҳақи натура шаклида берилиши мумкинми? Ўртача ойлик қандай ҳисоблаб чиқилади? Hudud24.uz меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонуний асослари ҳақида маълумот беради.
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Истисноли 6 ҳолат
Ойлик ходимнинг шахсий маблағи ва уни ходим ўзи хоҳишича тасарруф қилишга ҳақли. Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир. Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.