Ўзбекистон
07.08.2024
174
Янги ўқув йилида 719 минг 366 нафар мактаб ёшидаги бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда “Халқ таълими Инфо” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Таъминот ва логистика хизмати” корхонаси томонидан 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар учун бериладиган 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” 10 августга қадар ҳудудларга, 20 августга қадар эса қабул қилинган ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади.
Ушбу 12 номдаги ўқув қуроллари — портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич тўпламидан иборат.
Хабарга кўра, ҳар бир 1-синфга қабул қилинган ўқувчи электрон тизимга (adm.maktab.uz) киритиб борилмоқда. Бундан мақсад болаларни ўз вақтида ва тўлиқ “Президент совғаси” билан таъминлашдир.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Кимлар нотариус бўлиши мумкин?
Давлат нотариал идоралари нотариусларига махсус унвонлар — мансаб даражалари берилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.