Life Style
06.06.2025
1 765

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига 1-иловада абитуриентларга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгиланган.
Унга кўра:
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади;
хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига, тест синовларисиз ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун, олий таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ҳужжат топширишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Марказлар ёки ЯИДХП орқали кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш белгиланмаган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Марказлар, Давлат тест маркази ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш орқали амалга оширилади.
Абитуриентлар ўзларининг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Абитуриентлар Марказга мурожаат этган ҳудудда (ЯИДХП орқали мурожаат этганда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Абитуриентларга давлат хизматлари ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) кўрсатилади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.