Ўзбекистон
12.05.2024
1 419

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг нуфузли олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилди.
Айни пайтда бутун республика бўйлаб ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Бунда барча ҳудудлардан француз тили устозлари "Ev@lang" платформаси орқали педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида тест топширишди.
Тест натижаларига кўра танлаб олинган ўқитувчилар франциялик тажрибали мутахассислар томонидан 30 соатлик оффлайн шаклда ҳамда 15 соатлик онлайн шаклда малака ошириш курсларида ўқитилади.
Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларни қайд этган француз тили устозлари 2024 йилнинг якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.
Мазкур лойиҳа бўйича жорий йилда 200 нафар устозларни қамраб олиш режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Ўзбекистонга 6 ой ичида 10,7 минг нафар франциялик келди
Уларнинг катта қисми дам олиш мақсадида келган.
Ўзбекистонлик талабалар Буюк Британияда стажировка ўтайди
Буюк Британиядаги фирмада талабалар учун аграр соҳада стажировкалар ташкил этилади.
Франция бош вазири ўз лавозимини тарк этди
Элизабет Борн 2022 йилнинг май ойидан бери мамлакат вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари оширилади
Миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.