Life Style
03.08.2026
1 044

Айрим ҳолларда қарздорлар кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш имконига эга бўлса-да, ўзини тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиши мумкин. Бу эса кредиторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зарар етказади ҳамда қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик — юридик шахс, жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ҳамда солиқ ва йиғимлар бўйича қарзларини иқтисодий жиҳатдан бажариш имконияти мавжуд бўла туриб, уларни бажара олмаслиги ҳақида эълон қилиши ҳисобланади.
Агар бундай ҳаракат натижасида кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилса, шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 180-моддасига мувофиқ, айбдор шахсга қуйидаги жазолардан бири қўлланилиши мумкин:
— базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 250 бараваригача жарима;
— 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
— 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
— 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Қонунчиликда рағбатлантирувчи норма ҳам назарда тутилган.
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Шунингдек, жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар жиноят аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида етказилган моддий зарарни тўлиқ қопласа, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
Кредиторларни чалғитиш, молиявий аҳвол ҳақида ёлғон маълумот бериш ёки сунъий равишда ўзини тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатиш нафақат ишончга путур етказади, балки оғир ҳуқуқий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун тадбиркорлар ва ташкилотлар молиявий муносабатларда қонун талабларига қатъий риоя этишлари муҳимдир.
Феруз Жўраев
тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.