currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар2021 йил февраль ойида қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

2021 йил февраль ойида қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Ўзбекистон

calendar

19.12.2021

eye

483

#12_ой_12_кунда Ҳаётимизга таъсир кўрсатган муҳим қонунчилик ҳужжатлари   2021 йил февраль ойида: 120 га яқин қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган. Шундан:  8 таси Қонун; 32 таси Президент фармон ва қарорлари;  45 таси Ҳукумат қароридир.   Қуйида ушбу қонунчилик ҳужжатларининг энг муҳимлари билан таништириб ўтамиз. ҚОНУНЛАР  Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-676, 22.02.2021 й.) Қонунга асосан, Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу соҳадаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назорати иштироки таъминланиши белгиланди. Мазкур Кодексда шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари аниқ қилиб белгилаб берилди. Шунингдек, эндиликда чет эллик юридик ва жисмоний шахслар ҳам шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин.

  1. “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.)
Қонун кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
  1. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–671, 08.02.2021 й)
Қонун билан Ўзбекистонда суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; ҳарбий судлар; Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари; фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари; жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари; туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари; туманлараро маъмурий судларидан иборатлиги белгиланди.
  1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-673-сон, 12.02.2021 й.)
Қонунга мувофиқ, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
  1. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-674, 16.02.2021 й.)
Қонунга асосан, Халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши мумкин. Шунингдек, арбитраж суди томонидан белгиланган таъминлаш чораси мажбурий кучга эга деб тан олинади.
  1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-675, 18.02.2021 й.)
Қонун билан жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди. Шунингдек, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ва уни ўтказиш асослари белгиланди. Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.   ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИ  
  1. “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-616502.2021 й.)
Фармонга кўра, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.
  1. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-6166, 10.02.2021 й.)
Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди.  Шунингдек, тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.
  1. “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4982-сон, 08.02.2021 й.)
Қарорга асосан, тадбиркорларга чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.
  1. “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4998-сон, 22.02.2021 й.)
Қарорга кўра, нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш (улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва бошқа маълумотларни сўраб олиш) талаб этилмайди.   ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРЛАРИ
  1. “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 05.02.2021 й.)
Қарорга асосан, қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди. Шунингдек, танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.
  1. Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (60-сон, 08.02.2021 й.)
Қарорга мувофиқ, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг тиббий ёрдам, психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳат олиш, шунингдек  вақтинча яшаш жойидан ва таржимон хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади.
  1. Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (75-сон, 16.02.2021 й.)
Қарорга кўра, экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги аккредитациядан ўтган экологик сертификатлаш органи томонидан бериладиган экологик сертификат асосида амалга оширилади.
  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (99-сон, 23.02.2021 й.)
Қарор билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланиши белгиланди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 727

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 711

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 602

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 570

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: