Life Style
13.11.2025
1 540

Банк сири хизмат вазифаси сабабли ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлган шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда фойдаланиш тақиқланади.
1. Банк сирига нималар киради?
Банк сири қуйидаги маълумотлардан иборат:
— мижозлар операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумот;
— банк хизматларини кўрсатишида мижоз тўғрисида олинган маълумот;
— мижознинг банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумот;
— мижоз (топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумот;
— банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига доир маълумотлар;
— жамғариб бориладиган пенсия иштирокчилари, пенсия бадаллари миқдори ва суммаларининг ҳаракати, пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар.
2. Қандай ҳолатлар банк сирининг ошкор қилиниши деб баҳоланади?
Банк сири қуйидаги ҳолатларда ошкор қилинган деб ҳисобланади:
— ОАВ орқали эълон қилиш;
— оғзаки ёки ёзма ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш;
— учинчи шахслар эътиборига етказиш;
— маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита имконият яратиб бериш.
Қуйидагилар банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди:
— маълумотларнинг банк томонидан учинчи шахсларга, шунингдек банкка юридик, бухгалтерия, аудиторлик, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатувчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши (мазкур ҳолатда ҳам учинчи шахслар банк сирини сақлаши шарт);
— прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни алмашиш.
3. Кимлар учинчи шахс ҳисобланади?
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
4. Банк сири кимларга берилиши мумкин?
Банк сирини мижознинг ўзига, у ваколат берган вакилларга берилади.
Шунингдек, қуйидаги давлат органлари ҳам банк сирини олиши мумкин:
— Ҳисоб палатаси – банк сири унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақли;
— Адлия вазирлиги ННТ тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ННТ фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида зарур бўлса, олишга ҳақли;
— прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга улар юритувидаги ишлар учун;
— судга – унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича;
— давлат солиқ хизмати органларига – банк мижозига солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда.
5. Банк сирини ошкор қилганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?
Банк операциялари ва жамғармалар сирларини ошкор этиш фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса икки бараваридан беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.