Ўзбекистон
23.12.2023
1 689

“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
– барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
22 март – жума;
11 апрель – пайшанба;
18 июнь – сешанба;
3 сентябрь – сешанба;
31 декабрь – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январь – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрель – жума;
31 август – шанба;
30 декабрь – душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Тадбиркорлар давлат хизматларини кўрсатиши мумкин, Аҳоли ягона реестри жорий этилади, бепул юридик ёрдам доираси кенгайтирилади – Президент фармони
«Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
“Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади
Дастурлаш соҳасига қизиқувчи махсус ахборот тизимига киритилган ёшларни IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.
Айрим нафақа миқдорлари оширилди
Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия ташкил қилинди
Фармон билан Миллий комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди.