Ўзбекистон
29.01.2024
1 516

2024 йилда Ўзбекистон вилоятларига 1200 та автобус ва электробуслар олиб келинади. Бу ҳақда бугун, 29 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, пандемия даврида темир йўл қатновлари 2 карра қисқаргани оқибатида қиш кунлари одамлар чет элга машина ёки автобусда кетишга мажбур бўлган ва қишда йўлларда нохуш ҳолатлар рўй берган.
Шунингек, йиғилишда Транспорт вазирлиги тизимидаги тегишли корхонада халқаро қатновлар учун 167 та автобус бўлгани билан, корхона хусусий сектор ва қўшни давлатлар ташувчилари билан рақобат қила олмаётгани қайд этилган.
Шу муносабат билан комплекс раҳбариятига чет эллик ҳамкорлари билан музокара ўтказиб, темир йўл қатновларини пандемиягача бўлган рақамларга етказиш топширилган.
Халқаро автобусда ташишлар соҳасига хусусий шерикларни жалб қилиш ва рақобатни ривожлантириш зарурлиги таъкидланган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Рейс кечиктирилса қандай ҳуқуқларингиз бор?
Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади.