currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликлар2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади

2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади

Ҳуқуқ

calendar

08.11.2024

eye

261

2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади

Ўзбекистон темир йўллари Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон билан юк ташувларини амалга оширишда тарифларни пасайтиришга келишиб олди.

5−6-ноябрь кунлари Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича кенгашнинг 81 йиғилиши ўтказилди.

Унинг доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Эрон темир йўл маъмуриятлари билан учрашди.

Хусусан, Туркманистон темир йўллари агентлиги раиси Азат Атамурадов билан юк ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл ташишлар учун тарифларни узайтириш, юк ва йўловчи вагонлар паркини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Транзит ташиш ҳажмини ошириш учун рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва вагонлардан самарали фойдаланишни оширишга келишилди.

Беларус темир йўллари раҳбари Валерий Веренич билан бўлиб ўтган учрашувда юк вагонларидан самарали фойдаланишни кенгайтириш учун ҳамкорликда маркетинг ўрганишларини амалга оширишга келишилди.

Тадқиқотлар доирасида бозор эҳтиёжларини аниқлаш ва юк ташиш самарадорлигини ошириш амалга оширилади. Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Беларус темир йўл маъмуриятлари ўртасида англашув меморандуми имзолашга келишилди.

Эрон темир йўллари бошқарув раиси Жаббор Али Закери иштирокидаги музокаралар мавзуси икки давлат ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўлди.

Темир йўл транспорти орқали қўшимча юкларни жалб қилиш мақсадида халқаро транспорт йўлакларини, жумладан, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон” йўналишини фаол ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўришга келишилди.

“Рохи Охани Точикистон” раҳбари Комил Жумахон билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги юк ташишлар ҳажмини ошириш, рақобатбардош тарифларни қўллаш ҳамда юк ташувчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича музокаралар олиб борилиб, ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди.

“Қирғиз темир йўли” давлат корхонаси раҳбари Азамат Сакиев билан ўтган мулоқот ҳам юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалаларига қаратилди.

Икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда “Темирйўлкарго” юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар 2025-йилнинг ёзида “Тошкент-Рибаче” йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши қайд этилди.

Бундан ташқари, Қирғизистон темир йўл ходимларини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказларида малакасини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди ва ушбу йўналишда ўқув дастурларини ташкил этишга келишилди.

“Қазақстан темір жоли” миллий корхонаси бошқарув раиси Нурлан Сауранбаев билан икки давлат ўртасида қўшимча юк оқимларини жалб қилиш мақсадида рақобатбардош тарифлар жорий этиш бўйича музокаралар ўтказилди. Транзит юк ташиш ҳажмларини кўпайтириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 349

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 212

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


8-май 2025, 04:36
1 090

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан  ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.


9-май 2025, 07:21
1 058

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.