Ҳуқуқ
29.10.2024
563

Ўзгаларга меҳр улашинг!
Бутун дунё миқёсида 29 октябрь – Халқаро ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш куни инсонпарварлик ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш мақсадида нишонланмоқда. Маълумки, ушбу халқаро сана 2023 йил 24 июлда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида резолюция билан таъсис этилган. Резолюциянинг асосий мақсадлари:
Халқаро ғамхўрлик куни доирасида жамоатчилик ва давлат ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда турли тадбирлар, семинарлар, конференциялар ўтказилиши белгиланган.
Муҳтожларга меҳр-мурувват, кексаларга ҳурмат, кичикларга иззат ва ғамхўрлик кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги, давлат ҳам, жамият ҳам, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши Конституциямизда аниқ белгилаб қўйилган.
Президентимизнинг 2023 йил 1 июнда қабул қилинган “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда мазкур соҳани ҳар томонлама ривожлантириш учун хуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани айни муддаодир.
Шу асосда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди. Янги тизимнинг мақсади аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини мувофиқлаштиришдан иборат.
Халқаро ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш куни – хайрли ишлар қилиш, инсонларга ёрдам бериш, меҳр-мурувват кўрсатиш ва жамиятдаги ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдек хосиятли сана. Меҳр-оқибатли бўлиш, ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш эса яхшиликдан далоладир. Яхшилик эса албатта бир куни ўзингизга қайтиши муқаррар!
Зеро, муқаддас китобларимизда “Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир” дейилгани бежиз эмас.
Малика ТАЛИПОВА,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази етакчи мутахассиси
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади