Ўзбекистон
01.09.2023
1 385

Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилган эди. Олий суд матбуот котибининг хабарига тайаниб, “Дарё” нашрининг маълум қилишича, собиқ ҳоким озод қилинди. Келтирилишича, Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 4 июлдаги ҳукмига кўра Ш.А. (1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, 2018—2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Хоразм вилоят суди аппеляция инстанциясининг 4 августдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ушбу жиноят ишинининг Ш.А.га оид қисмини судланган Ш.А.нинг адвокатлари томонидан асоссиз судлангани ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги кассация шикоятлари ҳамда Хоразм вилоят прокурори томонидан айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва етказилган моддий зарар қопланганини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида келтирган протест асосида кассация тартибида кўриб чиқди. Олий суд кассация инстанциясининг 29 августдаги ажримига мувофиқ юқоридаги суд қарорлари ўзгартирилиб, судланган Ш.А. айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва иш бўйича етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганини инобатга олган ҳолда унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шу тариқа, протест тўлиқ, шикоятлар эса қисман қаноатлантирилди. Ш.А. жазони ижро этиш жойида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?
Давлат органлари фаолияти устидан назоратнинг бир нечта шакллари мавжуд.
Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?
Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.
Урганчда цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 кг “опий” топилди
Гумонланувчи шахс қамоққа олинган.
Оқдарё тумани собиқ ҳокими $200 минг пора билан қўлга олинди
У ички ишлар органларининг собиқ ходими билан ўзаро тил бириктириб, тадбиркордардан катта миқдоржа пул олмоқчи бўлган.
Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди
Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.
Яна Андижон ҳокимининг ишдан олинишига оид миш-мишлар болалади
Бунга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.