Ҳуқуқ
18.11.2025
38

Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли янгиликлар жорий этилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб соҳа вакиллари учун моддий рағбатлантириш, ижтимоий имтиёзлар ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган қатор чоралар амалга оширилади.
1. Ҳар йиллик рағбатлантириш ва танловлар ташкил қилинади
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Шу билан бирга, ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказилади:
“Энг яхши республика шифохонаси раҳбари”, “Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари”;
“Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари”, “Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифокори” ва “Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими”;
“Энг яхши оилавий поликлиника”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси” ва “Энг яхши ҳудудий шифохона”.
Ғолиблар қуйидагича мукофотланади:
тиббиёт муассасалари учун – 500 миллион сўм;
тиббиёт ва раҳбар ходимлар учун – 30 миллион сўм.
Айрим номинация ғолиблари давлат мукофотларига тавсия этилади, хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда замонавий дастурларда ўқиш имконига эга бўлади.
2. Беш кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади. Байрам ва дам олиш кунларида муассасалар навбатчилик орқали ўз фаолиятини давом эттиради.
Шунингдек, тиббиёт соҳасида инновацион амалиётлар ҳам рағбатлантирилади. Туман ва шаҳар даражасида янги даволаш усулларини жорий қилган шифокорларга 2026 йил 1 январдан БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот берилaди.
3. Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловига ёрдам берилади
15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун алоҳида қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилмоқда.
2026 йил 1 январдан улар республикадаги ОТМларда бакалавриат йўналишларида ўқиш учун йиллик контракт тўловининг 30 фоизи миқдорида ёрдам олади (15 БҲМдан ошмаган ҳолда).
Тиббиёт соҳасида илмий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида, халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексланадиган, юқори импакт-факторли журналларда мақола чоп этиш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
4. Уй-жой олиш учун янги имтиёз қўлланилади
Соҳада 15 йил иш стажига эга 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимининг уй-жой хариди учун катта имтиёз берилади. Уларнинг ипотека орқали сотиб оладиган уй-жойи учун дастлабки бадалнинг 25 фоизи давлат томонидан қопланади.
2026 йилдан бошлаб миллий аккредитациядан ўтган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида ойлик устама берилади.
Давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига 2026 йилдан:
3 йил ишлаган ходимлар йилига бир бор юқори технологияли тиббий хизматни бепул олади;
15 йил иш стажига эга ходимларга республика санаторийларига бепул йўлланма берилади;
барча давлат хизматлари учун тўловлар икки баробар камайтирилади.
Президент қарори тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.