#NoComment
04.02.2026
1 470

1. Онлайн фирибгардан қандай ҳимояланиш мумкин?
Сўнгги йилларда онлайн фирибгарлик ҳолатлари кескин ошди. Энг хавфли жиҳатларидан бири — шахсий маълумотларингиздан фойдаланиб, сизнинг номингизга кредит расмийлаштирилиши. Кўпчилик буни кредит келиб тушгандан кейин ёки қарздорлик ҳақида хабар келганда билиб қолмоқда. Аммо бунинг олдини олиш мумкин.
Бунинг учун my.gov.uz орқали кредитга ТАҚИҚЛАШ қўйиш — энг самарали ҳимоя ҳисобланади.
Эътибор беринг! my.gov.uz тизимига кириш паролларингизни мураккаброқ тузинг ва уни сир сақланг! Чунки фирибгарлар паролни қўлга киритиб, ҳимояни бузиши мумкин.
Бугунги кунда давлат томонидан қулай ва бепул хизмат мавжуд:
my.gov.uz порталидаги “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” хизмати.
Ушбу хизматни фаоллаштирсангиз:
— Ҳеч бир банк ёки МФО (микромолия ташкилоти) сизнинг розилигингизсиз кредит расмийлаштира олмайди
— Фирибгарлар паспорт маълумотларингизни қўлга киритса ҳам, кредит ола олмайди
— Хизматни исталган вақтдаонлайн ёқиш ёки ўчириш мумкин
Тавсия: Ҳозир кредит олиш режангиз бўлмаса,тақиқни доимий ёқиб қўйиш энг тўғри қарор.
Қуйидаги ҳолатлар катта хавф белгиси ҳисобланади:
❗ “Ҳисобингиз блокланди, зудлик билан кодни айтинг” деган қўнғироқлар
❗ Telegram, WhatsApp орқали банк номидан ёзилган шубҳали хабарлар
❗ “Ютуқ чиқди”, “пул тушди” деган ёлғон хабарлар
❗ Ҳавола (линк) босишга мажбурлаш
Банклар ҳеч қачон СМС-код, парол ёки ПИН сўрамайди.
Доимо қуйидагиларга эътибор беринг:
— Паспортингизни номаълум шахсларга юборманг
— Паспорт нусхасини ижтимоий тармоқларда улашманг
— Телефонингизни бошқаларга беришда эҳтиёт бўлинг
— Телефонингиздапарол ёки биометрик ҳимоя бўлсин
◾️ Икки босқичли ҳимояни (2FA) ёқинг
◾️Номаълум аккаунтлардан келган хабарларга жавоб берманг
◾️ Шубҳали иловаларни ўрнатманг
◾️Банк иловаларини фақат расмий манбалардан юклаб олинг
◾️ Дарҳол банкка мурожаат қилинг
◾️ my.gov.uz орқали кредит тақиқ ҳолатини текширинг
◾️Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза беринг
◾️СМС ва қўнғироқларни сақлаб қўйинг (далил сифатида)
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади. my.gov.uz орқали кредитга тақиқ қўйиш — бугунги кунда энг ишончли ва осон ҳимоя усулларидан бири.
Бугун 5 дақиқа ажратинг — эртага катта муаммолардан сақланинг.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.